Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон ва Испания: тадрижий тараққиёт замирида сиёсий ирода, хоҳиш ва ишонч руҳи мужассам

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон ва Испания: тадрижий тараққиёт замирида сиёсий ирода, хоҳиш ва ишонч руҳи мужассам

ТОШКЕНТ, 17 март. /«Дунё» АА/. Испания Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ичида иқтисодиётининг ривожланиши жиҳатидан бешинчи ўринда туради ва Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги муҳим шерикларидан биридир. Испания Ўзбекистон мустақиллигини 1991 йилнинг 31 декабрида тан олган. Икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар 1992 йил 17 мартида ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўтган йиллар давомида ўрнатилган юқори даражадаги сиёсий мулоқот бугунги кунда ҳам фаол давом эттирилмоқда. Хусусан, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил июнь ойида Остона шаҳрида (ҳозирги Нур-Султон) Испания Қироли Фелипе VI билан учрашуви чоғида ўзаро алоқаларни бугунги кун нуқтаи назаридан янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар халқаро кун тартибидаги долзарб ва ўзаро манфаатли йўналишларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда. «2019-2020 йилларда Ўзбекистон ва Испания Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида ҳамкорлик дастури»нинг ишлаб чиқилгани жорий ва келгусида мақсадли шерикликни амалга ошириш имконини бермоқда.

Икки мамлакат қонун чиқарувчи органларида тузилган парламентлараро дўстлик гуруҳлари жорий алоқаларни юқори суръатда давом эттиришнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистон билан Испания Омбудсманлари ўртасида ҳам ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланган.

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимга мувофиқ, Испания билан савдо-сотиқ соҳасида энг кўп қулайлик яратиш тартиби жорий қилинган. 2019 йил якунларига кўра, мамлакатларимиз ўртасида савдо айланмаси ҳажми 80 миллион АҚШ долларига яқинни ташкил қилди. Испания Ўзбекистондан хизматлар, маҳаллий пахта толаси ва мева-сабзавотларни экспорт қилади.

Бугунги кунда юртимизда Испания капитали иштирокида 16 та корхона фаолият юритмоқда. Шундан 8 та корхона юз фоиз Испания сармояси асосида иш юритади. Жумладан, «Максам Cентрал Асиа» компанияси, «Максам-Чирчиқ» очиқ акциядорлик жамияти ва «Максам Ўзбекистон» корхонаси энг йирик қўшма лойиҳалардан ҳисобланади.

Сўнгги уч йилда икки мамлакат ишбилармон доираларининг ҳамкорлик ва ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлашга бўлган қизиқиши сезиларли даражада ортди. Тошкентда 2018 йил июнь ойида Испания Иқтисодиёт вазирлиги билан ҳамкорликда илк бор Ўзбекистон – Испания бизнес-форумининг ўтказилиши ҳам фикримизни тасдиқлайди. Тадбирда Испания энергетика, муҳандислик, инфратузилма, транспорт, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда фаолият юритувчи 20 дан ортиқ йирик компания раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.

Бугунги кунда агросаноат, озиқ-овқат, кимё, тўқимачилик, сайёҳлик, фармацевтика, виночилик ва машинасозлик саноатлари иқтисодий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ҳисобланади.

Маданий-гуманитар соҳада ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантиришдан ҳар икки томон бирдек манфаатдор. 2001 йилнинг март ойида имзоланган маданият ва таълим соҳасида ҳамкорликка оид шартнома асосида қатор маданий тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Ҳозирги кунда асрлар давомида шаклланган тарихий ришталар халқ дипломатияси механизмлари ёрдамида давом эттирилмоқда.

Хусусан, 2000 йилда Испанияда «Клавихо-Тамерлан» Испания – Ўзбекистон дўстлик жамияти ташкил этилди. Унинг доирасида 2004 йил апрель-май ойларида Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида Амир Темур давлати билан Кастилия Қироллиги ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 600 йиллиги нишонланди.

Шунингдек, ушбу сана муносабати билан 2006 йилда Мадридда Амир Темур таваллудининг 670 йиллиги ва давлатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 600 йиллигига бағишланган халқаро конферентция ҳам ўтказилди.

Умуман олганда, ушбу тарихий мерос икки мамлакат халқлари учун муҳимдир. Шу боис ҳамкорликда Ўзбекистон ва Испания халқлари тарихини ўрганиш, уни оммалаштиришга катта аҳамият қаратилади. Буни кўпгина тадбирлар – конференция, семинар ва давра суҳбатлари, тақдимотлар ўтказилиши мисолида кўриш мумкин.

Ўтган йили Испания билан алоқалар тарихида яна бир воқеа қайд этилди – Икки мамлакат ўртасида муносабатларни ривожлантириш уюшмаси ташкил этилди.

Ўзбекистон кадрлар тайёрлаш ва таълим тизимида халқаро ҳамкорликка интилиб, Испания билан қўшма таълим дастурларини амалга ошириб келмоқда. Жумладан, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида испан тили таржима назарияси ва амалиёти кафедраси ташкил этилган. Бундан ташқари, университет Мадрид, Гранада, Алкала де Хенарес ва Малага университетлари билан ҳамкорликни фаол қўллаб-қувватлаб келади. «Кастилья-Ла-Манча» университети 2019 йилда Самарқанд давлат чет тиллар институти ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети қошида Испан тили ва маданияти марказини очди. Бу, ўз навбатида, ўзбекистонлик ёшларнинг испан маданияти билан яқиндан танишишларига имкон бермоқда.

Дипломатия соҳасида замонавий кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш мақсадида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан Сан-Пабло университети ўртасида ҳамкорлик ўрнатилган. Шунингдек, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳамкор мамлакатнинг Сантяго-де-Компостела университети билан англашув меморандумига имзо чеккан.

Мамлакатларимиз бой тарихий мерос ва маданиятга эга. Бу сайёҳликни ривожлантириш ва ҳамкорлик қилиш учун улкан имкониятлар эшигини очади. Хусусан, 2019 йилда Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойларини кўриш истагидаги 12 мингдан ортиқ испаниялик турист мамлакатимизда бўлди. Бу 2018 йилга нисбатан 162 фоизга кўпдир. Ҳозирги кунда мамлакатларимиз туризм соҳаси ривожига масъул идоралар томонидан сайёҳлик соҳасида мавжуд имкониятлардан тўлақонли фойдаланишга эришиш бўйича мулоқотлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистонинг сайёҳлик салоҳияти Испанияда ўтказиладиган кўргазмаларда мунтазам намойиш этиб келинмоқда. Мадридда 2019 йилнинг май ойида ўтказилган ярмаркада «Grandvoyage» туроператори Ўзбекистонга «Энг яхши ривожланаётган сайёҳлик йўналиши» номинацияси бўйича мукофотни тақдим этди.

Албатта, икки томонлама ҳамкорлик бундан кейин ҳам қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали янги мазмун ва кўлам касб этишига шубҳа йўқ. Зеро, тарихий муносабатларга 28 йил тўлган бугунги кунда тадрижий тараққиёт учун ҳар икки томонда сиёсий ирода ва хоҳиш, ўзаро манфаатдорлик ва ишонч руҳи устувор.