Ўзбекистон ва Испания ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқотда карантин чоралари бекор қилинганидан кейин ҳамкорликни фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Испания Қироллиги ташқи ишлар, Европа Иттифоқи ва ҳамкорлик вазири Аранчей Гонсалес Лайя билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ раҳбарлари сиёсий мулоқотни ва парламентлараро алоқаларни янада ривожлантириш масалалари ҳамда савдо-иқтисодий, инвестиция, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди.
Ташқи ишлар матбуот хизмати маълум қилишича, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш учун аниқ чораларни биргаликда ишлаб чиқиш йўли билан ўзаро савдо-иқтисодий ва инвестицион алоқаларни чуқурлаштиришнинг муҳимлиги таъкидланди.
Шу муносабат билан барча карантин чоралари бекор қилинганидан кейин Тошкент шаҳрида Савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Испания ҳукуматлараро комиссиясининг биринчи мажлиси ҳамда икки давлат етакчи компания ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирокидаги бизнес-форум ўтказиш таклиф этилди.
Телефон мулоқоти чоғида халқаро ташкилотлар ва тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича ҳам фикр алмашилди.
/«Дунё» АА/.