Ўзбекистон ва Канада ҳамкорликни кенгайтиришнинг иқтиқболларини кўриб чиқмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов кеча Канаданинг мамлакатимиздаги элчиси Элисон Мэри Леклерни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, суҳбат сиёсий, инвестициявий, савдо-иқтисодий соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг энг долзарб масалаларини муҳокама қилиш имконини берди.
Ҳамкорликнинг кўплаб соҳаларида ишга солинмаган имкониятлар мавжудлиги қайд этилди. Шу муносабат билан томонлар ўзаро муносабатларни ривожлантириш механизмларини ишлаб чиқиб, яқин ва ўрта муддатли истиқболда аниқ вазифаларни белгилаб олди.
Хусусан, Канада молия ва саноат компанияларини Ўзбекистонга инвестициялар киритиш ва лойиҳаларни амалга ошириш учун жалб этиш чора-тадбирлари кўриб чиқилди. Ўзбекистоннинг тоғ – кон, кимё, нефть-кимё ва тўқимачилик саноати, шунингдек қишлоқ хўжалиги каби соҳалари Канада бизнеси учун истиқболли йўналишлардир.
Ўзаро савдони ривожлантиришга ҳам эътибор қаратилди. 2021 йилда Ўзбекистон-Канада товар айланмаси 40 фоизга ошгани таъкидланди ва шу муносабат билан томонлар ўзаро етказиб беришни диверсификация қилиш ва кўпайтириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқишга келишиб олди.
Шу нуқтаи назардан, жорий йилда Ўзбекистон-Канада бизнес-форумини, шунингдек, иккала мамлакатда “Made in Uzbekistan” ва “Made in Canada” саноат кўргазмаларини ўтказиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни, Канада томонининг БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик Траст жамғармаси доирасидаги лойиҳа ва дастурларни амалга оширишдаги иштироки, икки мамлакат ҳудудлари, хусусан, Тошкент вилояти ва Онтарио провинцияси, Навоий вилояти ва Квебек провинцияси, шунингдек, Қашқадарё вилояти ва Альберта провинцияси ўртасидаги яқин алоқалар ва манфаатли ҳамкорликни ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 31 май куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Канада элчисини қабул қилган эди.
«Дунё» АА