Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон ва Канада парламентлараро мулоқотни кенгайтирмоқда

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон ва Канада парламентлараро мулоқотни кенгайтирмоқда

Мамлакатимизнинг Вашингтондаги элчихонаси (бир вақтнинг ўзида Канадада ҳам) видеоконференция шаклида Канада парламентининг қонун чиқарувчи органи — Жамоатлар палатаси аъзолари Роберт Олифант ва Зиёд Абуолтоиф билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда Ўзбекистон элчиси Жавлон Ваҳобов мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришларнинг бориши, глобал пандемия даврида макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиёт тармоқларининг узлуксиз ишлашини ва аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлаш бўйича ҳукуматимиз томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил сўзлаб берди.

Канада парламенти аъзоларининг диққат эътибори парламент сайловларидан кейин Олий Мажлис фаолияти, асосан, яқин ва ўрта муддатли истиқболда Ўзбекистоннинг ривожланиш стратегиясини қонуний қўллаб-қувватлашга қаратилди.

Музокаралар чоғида сиёсат, иқтисодиёт ва парламентлараро мулоқотда Ўзбекистон – Канада ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Канада парламенти қуйи органи вакиллари мамлакатимизда коронавирусга қарши курашда эришилган ютуқлар, шунингдек, глобал инқирознинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини камайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларни юқори баҳоладилар. Хусусан, Канада ташқи ишлар вазирининг парламент котиби Роберт Олифант мамлакат пандемия оқибатларини бартараф этишда, айниқса, ҳимояга муҳтож аҳолига ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини яна бир бор таъкидлади.

Парламенти аъзоси икки мамлакат ташқи ишлар идоралари раҳбарлари ўртасидаги яқинда бўлиб ўтган телефон суҳбати натижаларини юқори баҳолади. Мазкур телефон суҳбатида вазир Франсуа-Филипп Шампань Канада ҳукумати томонидан Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш учун 250 минг Канада доллари ажратилишини маълум қилган эди.

Канада парламенти аъзоси, Жамоалар палатасидаги «Канада-Ўзбекистон» дўстлик гуруҳи раҳбари Зиёд Абуолтоиф 2019 йил декабрь ойида бўлиб ўтган парламент сайловларида халқаро кузатувчи сифатида Ўзбекистонга ташрифини илиқ таассуротлар билан эслади. Таъкидланишича, ушбу ташриф унга Ўзбекистонда амалга оширилаётган замонавий ўзгаришларни, шунингдек, мамлакатимиз сайлов тизимидаги ижобий ўзгаришлар ва ислоҳотлар билан яқиндан танишиш имконини берди. У жорий йилнинг иккинчи ярмида Канада парламентининг бошқа аъзолари билан биргаликда парламентлараро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш учун Ўзбекистонга ташриф буюришга тайёр эканини билдирди.

Элчихонадан маълум қилинишича, Канада қонун чиқарувчи органи вакиллари мамлакатимиз билан ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқиш билдирмоқда ва қонун ижодкорлигининг долзарб масалалари бўйича ўзбекистонлик ҳамкасблари билан доимий алоқаларни қўллаб-қувватлашдан манфаатдор.

Мулоқот якунида шу йилнинг 24 июнь куни Олий Мажлис билан Канада парламенти аъзолари ўртасида онлайн музокараларни ташкил этишга келишиб олинди.

UzA