Ўзбекистон ва Канада ташқи ишлар вазирлари телефон орқали суҳбатлашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Канада Ташқи ишлар вазири Франсуа-Филипп Шампан ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» мухбири Ташқи ишлар вазирлиги манбасига асосланиб.
Мулоқотда Ўзбекистон-Канада муносабатларининг бугунги ҳолати ва уларни фаоллаштириш истиқболлари, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.
Ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари томонидан савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни ривожлантириш мавзусига алоҳида эътибор қаратилди. Канада бизнесининг Ўзбекистон бозорига фаол кириши ва қайта тикланадиган энергия, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида юқори технологияли инвестиция лойиҳаларини амалга оширишдан манфаатдор эканлиги қайд этилди.
Шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги алоқаларнинг ажралмас таркибий қисми халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик экани таъкидланди. Томонлар БМТ ва унинг ихтисослашган институтлари доирасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди.
Франсуа-Филипп Шампан Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги мавқеи ва ўрнини қайд этар экан, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги ташаббусларини амалга оширишда ҳар томонлама қўллаб қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Шунингдек, вазирлар Афғонистон масаласи юзасидан фикр алмашди. Ушбу мамлакатдаги вазиятни тезроқ барқарорлаштириш, мамлакатни Марказий Осиёдаги савдо-иқтисодий ва инфратузилма жараёнларига жалб қилиш зарурлигини таъкидлади.
Суҳбат чоғида Сovid-19 тарқалиши билан боғлиқ дунёдаги мавжуд вазият кўриб чиқилди. Пандемиянинг салбий таъсирини камайтириш учун биргаликда ҳаракат қилиш муҳимлиги қайд этилди. Шу ўринда Канада ТИВ раҳбари Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши курашишни кўмаклашиш учун 250 минг Канада доллари ажратилишини маълум қилди.
Музокарада томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
UzA