Ўзбекистон ва Корея Республикаси ТИВ раҳбарларининг телефон орқали мулоқоти Сеул ОАВ диққат марказида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидовнинг 22 март куни Корея Республикаси ташқи ишлар вазири Пак Чин билан телефон орқали мулоқоти Жанубий Корея оммавий ахборот воситалари томонидан кенг ёритилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Хусусан, «Yonhap News» АА, «korea.kr», «news1.kr», «ytn.co.kr» ва бошқа қатор интернет порталлари икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг суҳбати ҳақида ёзмоқда.
«Жанубий Корея ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқотда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш, жумладан, иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди. Вазир Пак Чин Жанубий Корея-Ўзбекистон муносабатлари 1992 йилда икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганидан буён жадал ривожланиб бораётганини таъкидлаб, келгуси 30 йилни келажакка йўналтирилган ҳолда ривожлантиришни таклиф қилди», деб ёзади «Yonhap News» АА.
«korea.kr», «news1.kr», «ytn.co.kr» ва бошқа интернет порталлари жойлаштирилган ушбу мавзудаги материалларда телефон мулоқоти чоғида томонлар алоҳида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш мақсадида икки томонлама олий даражадаги мулоқотларни кенгайтириш, соғлиқни сақлаш, фан, таълим, рақамли технологиялар ва атроф-муҳит каби соҳаларда ҳамкорликни янада фаоллаштиришга келишиб олганлари алоҳида таъкидланган.
«Дунё» АА