Ўзбекистон ва Латвия ташқи ишлар вазирлари онлайн шаклда турли даражадаги бўлажак учрашувлар жадвалини муҳокама қилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Латвия ташқи ишлар вазири Эдгарс Ринкевичс билан видеомулоқот шаклида учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ташқи ишлар вазирлиги манбасига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон – Латвия алоқаларининг сиёсий-дипломатик, савдо-инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди. Томонларнинг халқаро ташкилотлар доирасидаги мулоқоти ҳамда «Ўзбекистон – Латвия – Европа Иттифоқи» шаклидаги ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Турли даражадаги бўлажак учрашувлар жадвали ҳамда алоҳида минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
ТОШКЕНТ, 28 июль. /«Дунё» АА/.