Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон ва Малайзия ҳукумат раҳбарлари ўринбосарлари қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган истиқболли йўналишлар билан танишди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон ва Малайзия ҳукумат раҳбарлари ўринбосарлари қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган истиқболли йўналишлар билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Сардор Умурзоқов Малайзия Бош вазирининг биринчи ўринбосари, халқаро савдо ва саноат вазири Муҳаммад Азмин Али билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, суҳбат чоғида икки мамлакат Ҳукуматлари томонидан коронавирус пандемияси тарқалишига қарши курашиш ва унинг иқтисодиётга таъсирини камайтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан бирга қўшма лойиҳалар ва ташаббусларни амалга ошириш, шунингдек, инвестиция, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар икки мамлакат маҳсулотлар етказиб берувчилари ва буюртмачилари ўртасида мустаҳкам алоқалар ўрнатиш орқали ўзаро савдо ҳажмини янада оширишга бўлган қизиқишларини қайд этди. Савдо бўйича қўшма савдо қўмитасининг йиғилишини ўтказиш мақсадида Малайзия Халқаро савдо ва саноат вазирлиги билан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги саъй-ҳаракатларини бирлаштириш бўйича келишувга эришилди. Қўмита йиғилиши доирасида икки мамлакатнинг кимё, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, тўқимачилик ва электротехника тармоқларининг етакчи компаниялари иштирокида Ўзбекистон – Малайзия бизнес-форуми ўтказилади.

Савдони рақамлаштириш соҳасида Малайзия тажрибасини жалб қилиш истиқболлари таъкидланди – шу нуқтаи назардан, “Consumption Union” компаниясининг “CU Rewards” электрон савдо майдончаси маҳаллий экспортчиларга ўз маҳсулотларини Жанубий-Шарқий Осиёдаги истеъмолчиларга сотиш имконини берадиган самарали механизм бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Шунингдек, Малайзия ислом тараққиёти департаменти (JAKIM) ва “Ўзстандарт” агентлиги ҳамкорлигида Ўзбекистонда ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича илғор тажриба марказини ташкил этиш режалари муҳокама қилинди. Марказнинг ташкил этилиши Республикада Малайзиянинг илғор тажрибаси асосида ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқаришни жорий этишга, шунингдек, ўзбек экспорт қилувчиларига Жанубий – Шарқий Осиё ва Яқин Шарқ бозорларига ҳамда ишлаб чиқарувчилар мазкур сертификатга эга бўлишлари мажбурий бўлган бошқа мамлакатлар бозорларига чиқиш имконини беради.

Мамлакатлар ўртасида кимё саноати, таълим, ахборот технологиялари ва озиқ-овқат саноати соҳаларига инвестициялар киритиш бўйича ҳамкорликнинг улкан истиқболлари белгилаб олинди. Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳалар билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинди - масалан, Хоразм вилоятидаги “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонасида 250 миллион долларга яқин Малайзиянинг “Serba Dinamik Group Berhad” компаниясининг тўғридан-тўғри инвестицияларини жалб қилган ҳолда каустик сода ва суюқ хлор ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси фаол равишда амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистонда бир нечта Малайзия банкларининг филиалларини очиш ва Республикада экспортга йўналтирилган лойиҳаларни молиялаштириш ҳамда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга қаратилган банклараро ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали банк-молия соҳасида ҳамкорлик қилишнинг юқори салоҳияти қайд этилди.

Исломий банк соҳасида Малайзиянинг тажрибасини жорий этиш механизмлари ва шу вақтнинг ўзида Ўзбекистон банк соҳасидаги ходимлари учун ушбу соҳада малака ошириш курсларини ташкил этиш масалалари алоҳида кўриб чиқилади.

Маълумот учун: Малайзия Ислом молиясининг халқаро маркази деб тан олинган, мамлакатда анъанавий тизим билан бир қаторда фаолият кўрсатаётган ислом банк тизими жорий этилган. Мамлакат ҳудудида 27 та маҳаллий ва хорижий исломий банклар мавжуд. Ислом молияси Малайзия банк соҳасининг 30 фоизига тўғри келади.

Транспорт, логистика ва туризм соҳасида икки томонлама ҳамкорлик учун катта имкониятлар мавжудлиги қайд этилди. Шу нуқтаи назардан, халқаро ҳаво транспорти орқали юк ташишларни ташкил этиш, логистика ҳаво хабини яратиш, шунингдек, Ўзбекистонда Aviation Academy халқаро стандартларига мувофиқ учувчиларни тайёрлаш Марказини очиш бўйича чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Маданий-гуманитар соҳасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш доирасида “МАРА” технологиялар университети ҳамда Самарқанд шаҳридаги “Ипак Йўли” халқаро туризм университети билан амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек Хоразм вилоятида “Binary” менежмент ва тадбиркорлик университети филиалининг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал этиш бўйича биргаликда амалга ошириладиган ҳаракатлар муҳокама қилинди.

Видеоконференция якунида муҳокама қилинган ва келишилган ташаббусларни илгари суриш ва амалга ошириш бўйича қўшма ишчи гуруҳини тузиш тўғрисида келишувга эришилди.

“Дунё” АА