Ўзбекистон ва Миср Тошкентда савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов кеча Миср элчиси Амира Фаҳмий билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ИТСВ маълумотига кўра, учрашув сиёсат, савдо, инвестиция, транспорт ва маданий-гуманитар ҳамкорлик соҳасидаги Ўзбекистон-Миср муносабатларининг бугунги ҳолати, шунингдек, уларни янада кенгайтириш бўйича ҳамкорликнинг устувор йўналишларини атрофлича муҳокама қилишга бағишланди.
Икки мамлакат иқтисодиёти инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик кўламини бир неча баробар ошириш учун барча зарур шарт-шароит ҳамда ресурсларга эга эканлиги таъкидланди. Хусусан, икки давлат турли тармоқларининг рақобатдош устунликларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон ва Миср ишлаб чиқарувчилари ўртасида саноат кооперациясини йўлга қўйиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ва Миср ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш бўйича амалий чора-тадбирларни рўёбга чиқариш орқали икки мамлакат ўртасида ишбилармонлик шериклигини биргаликда рағбатлантиришнинг муҳимлиги қайд этилди. Шу нуқтаи назардан, ҳар икки мамлакатда савдо уйлари ва бизнесни қўллаб-қувватлаш марказларини очиш таклифи кўриб чиқилди.
Мулоқотда, шунингдек, идоралараро даражада тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди ва шу муносабат билан яқин келажакда Миср Араб Республикаси Халқаро ҳамкорлик вазирлиги ва Инвестициялар ва эркин зоналари Бош агентлиги ҳамда Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбар ва экспертлари ўртасида яқин алоқаларни ўрнатиш ва ўрта ҳамда узоқ муддатли устувор вазифаларни аниқлаш мақсадида бир қатор учрашувлар ва видеоконференциялар ўтказишга келишиб олинди.
Томонлар Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ва Миср Савдо палаталари федерацияси ҳамда икки мамлакат хусусий сектор компаниялари иштирокида Ўзбекистон-Миср ишбилармонлар кенгашини тузиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни бошлашга алоҳида тартибда келишиб олдилар.
Учрашув якунлари бўйича Тошкентда савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон-Миср ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди. Унинг доирасида «G2B» ва «B2B» шаклида қўшма бизнес-форум ва бир қатор икки томонлама учрашувлар ташкил этиш режалаштирилган.
Томонлар, шунингдек, келишилган тадбирларни амалга ошириш учун аниқ амалий чора-тадбирлар, муддатлари ва ҳар икки тарафнинг масъул шахсларини кўрсатган ҳолда қўшма «Йўл харитаси» ишлаб чиқиш ва тасдиқлашга келишиб олдилар.
«Дунё» АА