Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари телефон орқали мулоқот чоғида кенг кўламли ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини қайд этдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг бугун бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, кооперация лойиҳаларини илгари суриш ва ўзаро савдони кўпайтириш масалалари диққат марказида бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Озарбайжон етакчиси Ўзбекистон Президентини таваллуд куни билан дилдан қутлаб, мустаҳкам соғлик ва катта муваффақиятлар, кўп миллатли Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегацияси ўтган ҳафта Озарбайжонга амалга оширган ташрифнинг самарали якунлари ҳамда қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг Шуша шаҳрида ўтказилган навбатдаги йиғилиши натижалари мамнуният билан қайд этилди.
Бўлажак олий даражадаги саммитга қадар қатъий келишув ва битимлар тўпламини шакллантириш муҳимлиги таъкидланди.
Фаол маданий-гуманитар алмашинувларни ҳамда халқаро тузилмалар доирасидаги яқин ҳамкорликни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.
«Дунё» АА