Ўзбекистон ва Озарбайжон тадбиркор аёлларининг навбатдаги бизнес-форуми Ўзбекистонда ўтказилади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева бугун Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган МДҲ Парламентлараро ассамблеяси кузги сессиясида иштирок этиш учун юртимизга ташриф буюрган Озарбайжон Миллий Межлиси Раиси Соҳиба Гафарова билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, учрашув давомида жорий йилда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган юқори даражадаги келишувлар, хусусан Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги декларацияни имзоланиши мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиққани алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Мулоқотда сўнгги йилларда икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик суръати янада жадаллашгани қайд этилиб, шу билан бирга мавжуд имкониятлардан янада фаолроқ фойдаланиш, хусусан, қонун ижодкорлиги йўналишидаги ҳамда қўмиталар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда гендер тенглик ва оила масалалари, икки мамлакат ҳудудлари ўртасида амалий мулоқотни йўлга қўйиш каби масалалар эътибор марказида бўлди.
Шунингдек, 2022 йилнинг 29 июнь куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоеванинг Озарбайжонга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Озарбайжон тадбиркор аёлларининг биринчи бизнес-форуми ўтказилганлиги ҳамда мазкур форумда саноат, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик каби соҳаларда самарали фаолият юритаётган Ўзбекистон тадбиркор аёллари иштирок этиб, қатор келишувларга эришилганлиги алоҳида таъкидланди.
Учрашув якунида парламентларнинг савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги қўшма лойиҳаларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш бўйича ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш ҳамда Ўзбекистон ва Озарбайжон тадбиркор аёлларининг навбатдаги бизнес-форумини Ўзбекистонда ўтказиш борасида келишиб олинди.
«Дунё» АА