Ўзбекистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирлари икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Боку шаҳрида бўлиб ўтган Қўшилмаслик ҳаракати Мувофиқлаштирувчи бюросининг вазирлар йиғилиши доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Ўзбекистон–Озарбайжон стратегик шериклигини мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилдилар.
Томонлар Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентларининг саъй-ҳаракатлари натижасида икки томонлама ҳамкорлик иқтисодиётдан тортиб халқ дипломатиясигача бўлган барча соҳаларда жадал ривожланаётганини алоҳида таъкидладилар.
ТОШКЕНТ, 6 июль. /«Дунё» АА/.