Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон ва Покистон экспертлари Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш истиқболларини муҳокама қилди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон ва Покистон экспертлари Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш истиқболларини муҳокама қилди

Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришда Ўзбекистон ва Покистон саъй-ҳаракатлари, бу йўналишдаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари мавзусига бағишланган халқаро онлайн-конференция бўлиб ўтди.

Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ҳамда Покистон глобал ва стратегик тадқиқотлар маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда икки мамлакатнинг таҳлил ва тадқиқот марказлари экспертлари, дипломатлар, хавфсизлик ва ташқи сиёсат соҳасидаги олимлар ва мутахассислар иштирок этди.
Анжуман бош мавзусини Ўзбекистон ва Покистоннинг Афғонистон инқирозига ечим топишдаги роли ташкил қилди. Мулоқот иштирокчилари Афғонистон иқтисодиётини тиклаш, Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги трансмиллий ҳамкорликни ривожлантиришга ҳисса қўшадиган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари Акрамжон Неъматов халқаро ҳамжамият, жумладан минтақа мамлакатларининг саъй-ҳаракатлари натижасида Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масаласида муайян ишлар амалга оширилаётгани, тез кунларда Доха шаҳрида Афғонистон ҳукумати ва “Толибон” ҳаракати вакиллари ўртасида тўғридан тўғри музокаралар ўтказилиши режалаштирилаётганини қайд этди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон Президенти Ашраф Ғани ташаббуси билан 2018 йил март ойида Тошкентда Афғонистон бўйича ташкил этилган халқаро конференция якунида қабул қилинган Тошкент декларацияси Афғонистонда тинчликни таъминлаш бўйича ўзига хос стратегияга асос сифатида хизмат қилди.
Жорий йил февраль ойида Доха шаҳрида АҚШ ва “Толибон” ҳаракати ўртасида Тинчлик шартномаси тузилиши тинч инклюзив музокаралар жараёни бошланишида муҳим қадам бўлди. У Афғонистонда юз берган 40 йиллик урушни якунлаш бўйича тарихий имконият яратди ва афғон муаммосини ҳарбий йўл билан ҳал этиш имконсизлигини яна бир бор тасдиқлади.
А.Неъматов Афғонистонни ижтимоий-сиёсий тиклашда жаҳондаги йирик давлатлар ва халқаро ташкилотлар мамлакатни сиёсий жиҳатдан қатъий қўллаб-қувватлаши ва молиявий кўмак бериши муҳимлигини таъкидлади. Бу барқарор ва узоқ муддатли тинчликка эришишнинг зарур шартидир.

Ўзбекистоннинг афғон муаммосини ҳал қилишдаги иштироки дипломатик саъй-ҳаракатлар билан чекланиб қолмаётгани қайд этилди. Бугунги кунда Ўзбекистон транспорт, иқтисодиёт, энергетика ва таълим соҳаларидаги лойиҳаларни амалга ошириш орқали Афғонистондаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилашга салмоқли ҳисса қўшмоқда, пандемия туфайли юзага келган гуманитар инқирозни енгишда қўшни мамлакатга ёрдам бермоқда.
Хусусан, озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон воситаларининг узлуксиз транзитини таъминлаш мақсадида мамлакатимиз Ўзбекистон - Афғонистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари ишини штат режимида таъминлади ва Ўзбекистондан Афғонистонга ва Афғонистондан юртимизга юк ташишда 50 фоизгача чегирма бериш муддатини 2020 йилгача узайтирди.
Ушбу чора-тадбирлар ўзаро савдо кўлами ошишига, шунингдек, дунёнинг барча мамлакатлари учун бундай оғир вазиятда Афғонистонга етказиб берилаётган маҳсулот турларини кенгайтиришга муҳим ҳисса қўшди.
Масалан, 2020 йилнинг биринчи ярмида ўзаро савдо кўрсаткичлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24 фоизга ўсган ва 332,9 миллион долларни ташкил этган. Темир йўлда юк ташиш ҳажми 50,7 фоизга ошган ва 2,2 миллион тоннани ташкил этган. Бу гуманитар инқироз шароитида Афғонистонда барқарорликни таъминлашда муҳим омил ҳисобланади.
Покистон Глобал ва стратегик тадқиқотлар маркази бош директори Ҳолид Амир Жаффрий Ўзбекистон томонидан Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларга эътибор қаратаркан, тинчлик музокараларини ўтказиш бугунги амалий натижаларга эришишда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Тошкент конференцияси муҳим роль ўйнаганини қайд этди.
Унинг сўзларига кўра, конференция якунида имзоланган Тошкент декларацияси Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчликка эришиш, Афғонистоннинг мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги ва миллий бирлигини ҳурмат қилиш, барча афғонларнинг тенг ҳуқуқларини таъминлаш, зўравонликка барҳам бериш сингари муҳим жиҳатларни қамраб олган стратегик ҳужжат ҳисобланади.
Ҳ.Жаффрий Афғонистонга қўшни Ўзбекистон ва Покистон мамлакатда тинчлик жараёнини ўрнатиш ва Афғонистонни тиклашда муҳим роль ўйнаши мумкин ва лозимлигини қайд этди.
Айни дамда у Ўзбекистон Президентининг Афғонистонни минтақавий савдо-иқтисодий алоқаларга жалб этиш бўйича ташаббусларини ҳам алоҳида таъкидлади.

СМТИ марказ раҳбари Бахтиёр Мустафоевнинг қайд этишича, Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши Жанубий ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида трансмиллий ҳамкорликни кенгайтириш учун кенг имкониятлар эшигини очади.
“Мазори-Шариф – Кобул - Пешавор” темир йўл йўлаги қурилишига оид лойиҳанинг амалга оширилиши Марказий Осиё мамлакатларига Гвадар ва Карачи денгиз портларига чиқиш ва шу орқали ўз экспорт салоҳиятини тўла ҳажмда намоён этиш имконини беради. Айни дамда бу Марказий Осиёдан Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё мамлакатларига турли маҳсулотларни етказиб беришда Покистонни минтақа мамлакатлари учун муҳим хабга айлантиради.
Б.Мустафоевнинг сўзларига кўра, Афғонистонда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда мамлакат иқтисодиётини тиклаш учун миллий кадрлар тайёрлаш муҳим аҳамиятга эга. Ана шу мақсадда 2018 йил январь ойида ҳамда жорий йил Термиз шаҳрида Президентимиз ташаббуси билан Таълим маркази очилди. Бу ерда ҳозирги кунда 172 нафар талаба “Ўзбек тили ва адабиёти”, “Акушерлик ва ҳамширалик иши”, “Ер усти транспорт тизими ва уларнинг эксплуатацияси” йўналишлари бўйича таҳсил олишмоқда. Талабаларнинг 46 нафари қизлардир.
Панжоб университети профессори Ниаз Аҳмад Ахтарнинг сўзларига кўра, сиёсат, иқтисодиёт ва маданият соҳаларидаги афғон инқирозини ҳал этишда Ўзбекистон томонидан қабул қилинаётган амалий чора-тадбирлар Покистон манфаатларига тўла жавоб беради.
Ўзбекистоннинг Афғонистонда амалга ошираётган инфратузилма ва иқтисодий лойиҳалари Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги трансмиллий ҳамкорликнинг улкан салоҳиятидан фойдаланиш имконини беради.
Бу борада покистонлик олим Ўзбекистоннинг янги минтақавий сиёсати Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни янада фаоллаштиришга туртки беради.
Ўз навбатида, Марказий Осиё мамлакатлари ва Покистон ўртасидаги салоҳият ва ҳамкорликни ривожлантириш имкониятларини тадқиқ этиш мақсадида жорий йил июнь ойида Панжоб университетида Минтақавий интеграция маркази очилди.
Покистоннинг Афғонистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Зоҳид Насрулло Хон Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги интеграция жараёнлари ва Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришдаги муҳим ролини қайд этган ҳолда, Исломободнинг Ўзбекистон билан қатор масалалар бўйича ҳамкорлигини фаоллаштиришдан манфаатдор эканини билдирди. У Ўзбекистон афғон йўналишида прагматик ва изчил сиёсат юритаётганига алоҳида эътибор қаратди.

Зоҳид Насрулло Хон тез орада бошланиши кутилаётган афғонлараро тинчлик музокаралари хусусида фикр билдириб, Афғонистон ўз тараққиётининг муҳим босқичига кўтарилаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг ишончли шерик сифатидаги халқаро имижини ҳисобга олганда, Тошкент ва Исломободнинг афғон йўналишидаги саъй-ҳаракатларини бирлаштириш расмий Кобул раҳбарлигида сиёсий жараённи қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро ҳамжамиятни бирлаштириш ҳамда Афғонистонга можаролардан кейинги даврда иқтисодий кўмак беришга хизмат қилади.
Покистон Глобал ва стратегик тадқиқотлар маркази маслаҳатчилари Кенгаши аъзоси Саид Назир Муҳманд Афғонистондаги тинчлик ва барқарорлик Покистон ва Ўзбекистоннинг умумий манфаатларига жавоб беришини қайд этди.
Бундан ташқари, покистонлик эккспертнинг сўзларига кўра, Тошкент ва Исломобод ШҲТ ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти орқали Афғонистонда барқарорликни таъминлашда муҳим роль ўйнаши мумкин. Ўзбекистоннинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотидаги иштирокини фаоллаштириш ва унинг ўзаро манфаатли ва мунтазам мулоқотини йўлга қўйишга тайёрлиги кўп томонлама лойиҳаларни амалга оширишга кенг имконият яратади.
СМТИ бўлим бошлиғи Рустам Хуррамовнинг фикрича, иқтисодий ва инфратузилма лойиҳаларининг амалга оширилиши Афғонистон Ислом Республикасидаги вазиятни барқарорлаштирибгина қолмай, Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги трансминтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга ҳам кучли туртки беради.
Бу мамлакатлар ўртасидаги маданий-иқтисодий ҳамкорликнинг ҳали рўёбга чиқмаган салоҳиятини тўла амалга ошириш имконини яратади. Масалан, Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги товар айланмаси ҳажми 2019 йил якунларига кўра 5 баравар ўсган. Айни пайтда 2016-2019 йиллари Покистондан Ўзбекистонга ташриф буюрган сайёҳлар сони 10 баравар ошган.
Конференция якунида иштирокчилар Афғонистондаги тинчлик ва барқарорлик Марказий ва Жанубий Осиё минтақасини барқарор ривожлантиришда истиқболли “драйвер” сифатида улкан трансмиллий лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур шароит яратади, деган фикрни билдирди.
Конференция Покистон ОАВда кенг ёритилди ва ижобий баҳоланди
Покистоннинг “IslamabadPost”, “National Herald Tribune”, “The News” нашрлари Ўзбекистон - Покистон конференцияси ҳақида фикр билдирар экан, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришда Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар кенг қамровли эканига эътибор қаратди.
“The News” нашри “Афғон уруши - тарихдаги энг узоқ давом этган можаролардан бири” сарлавҳали мақола чоп этди. Унда газета шарҳловчилари Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчликка эришишга қўшаётган муносиб ҳиссасини юқори баҳолаган.
Муаллифларнинг фикрича, Ўзбекистон томонидан Афғонистонда ҳаётга тадбиқ этилаётган транспорт-инфратузилма лойиҳалари афғон заминини Жанубий Осиёни Евроосиё минтақаси билан боғлайдиган қуруқликдаги кўприкка айлантиради, қардош мамлакатлар ўртасидаги географик тўсиқларни енгиш имконини беради.
“Islamabad Post” газетаси кузатувчилари ушбу фактни тасдиқлаган ҳолда, “Ўзбекистон – Покистон - Афғонистон: тинчлик учбурчаги” сарлавҳали мақолани чоп этди. Унда Шавкат Мирзиёев давлат бошқарувига келиши билан “Ўзбекистоннинг Афғонистонга оид сиёсати мамлакат ташқи сиёсий стратегияси кун тартибига чиққани” айтилади. Бугун Ўзбекистон афғон муаммосига нисбатан чуқур ва оқилона ўйланган сиёсатни юритмоқда.
“National Herald Tribune” газетаси Ўзбекистонни афғон майдонидаги масъул иштирокчи, деб атаб, Ўзбекистон ва Покистон ҳукуматлари Афғонистондаги тинчлик жараёнини мамлакатдаги кўп йиллик инқирозни барқарорлаштирадиган ягона усул сифатида баҳолашини таъкидлаган.

«Дунё» АА