Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон ва Покистон етакчилари ОАВ вакиллари учун брифинг чоғида ҳар доимгидек очиқлик ва ишонч муҳитида ўтган музокаралар натижаларини мамнуният билан қайд этдилар

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон ва Покистон етакчилари ОАВ вакиллари учун брифинг чоғида ҳар доимгидек очиқлик ва ишонч муҳитида ўтган музокаралар натижаларини мамнуният билан қайд этдилар

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Покистонга давлат ташрифининг биринчи куни якунлари бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Президенти ва Покистон Бош вазири ҳар доимгидек очиқлик ва ишонч муҳитида ўтган музокаралар натижаларини мамнуният билан қайд этдилар.

Давлатимиз раҳбари журналистлар билан мулоқотда Покистон халқини яқинлашиб келаётган Покистон куни байрами билан яна бир бор табриклади. Ушбу ташриф катта тарихий воқеа – мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги арафасида ўтаётгани рамзий маънога эга эканини алоҳида таъкидлади. Олий даражадаги конструктив мулоқот, айниқса, кейинги йилларда фаоллашгани Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги шериклик ва ишонч даражасининг жадал ўсиб боришига хизмат қилмоқда.

Биз Покистон билан биргаликда нафақат икки мамлакат, балки стратегик жиҳатдан муҳим бўлган Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорлик кўпригини бунёд этаяпмиз, ‑ деди Шавкат Мирзиёев.

Мамлакатларимизда амалга оширилаётган “Янги Ўзбекистон” ва “Ная Покистон” дастурларининг муштарак экани ҳам икки мамлакатнинг қараш ва интилишлари бир-бирига уйғунлигини тасдиқламоқда.

Савдо-иқтисодий алоқалар изчил ривожланиб бормоқда. Ўтган йилнинг ўзида икки томонлама савдо ҳажми 50 фоизга ўсди. Музокаралар чоғида товар айирбошлашни яқин йилларда 500 миллион долларга, узоқ муддатли истиқболда эса 1 миллиарда долларга етказиш мақсад қилиб олинди.

Ташриф доирасида Имтиёзли савдо тўғрисидаги битимнинг имзолангани муҳим қадам бўлди.

Фармацевтика, тўқимачилик, чарм-пойабзал, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, банк-молия ва бошқа асосий йўналишларда кооперацияни кенгайтириш юзасидан муҳим келишувларга эришилди. Ташриф арафасида ўтказилган ишбилармонлик тадбирлари натижасида умумий қиймати 800 миллион долларлик 60 та янги инвестиция ва савдо келишувлари имзоланди.

Томонлар Марказий ва Жанубий Осиёнинг ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлашга қаратилган йирик қўшма транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштиришга келишиб олдилар.

Покистон ҳудуди орқали халқаро денгиз портларига чиқувчи “Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар” стратегик темир йўлини қуриш ишларини яқин муддатларда бошлаш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

“Аср лойиҳаси” деб аталаётган “Термиз – Мозори-Шариф – Кобул - Пешовар” темир йўли нафақат мамлакатларимиз, балки кенг минтақаларимиз халқлари умумий равнақига ҳисса қўшади, деб ишонамиз, – деб таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Ҳудудлараро ҳамкорликда улкан салоҳият мавжудлиги таъкидланди. Бу борада Наманган вилояти ва Панжоб провинцияси муваффақиятли намуна кўрсатмоқда. Бошқа ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни янада кенгайтириш юзасидан келишувга эришилди.

Покистон Бош вазири билан музокаралар чоғида минтақа кун тартиби ва Афғонистондаги бугунги вазият юзасидан самарали фикр алмашилди. Ушбу мамлакатда мураккаблашаётган гуманитар ҳолат жиддий ташвиш ва хавотир уйғотаётгани қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари халқаро ҳамжамиятни афғон халқига ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга чақирди.

Ўзбекистон ва Покистон ўртасида хавфсизлик, ҳарбий-техник соҳаларида, терроризм, экстремизм ва трансмиллий жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги ҳамкорлик самарали ривожланмоқа.

Минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасида биргаликда ишлаш механизмлари йўлга қўйилган. Ўзбекистон ва Покистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик Ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотида бир-бирини қўллаб-қувватлашни давом эттиришда қатъий эканликларини тасдиқладилар.

Маданий-гуманитар соҳа шерикликнинг энг муҳим ва истиқболли йўналишларидан бири сифатида белгилаб олинди.

Қадимий Буюк Ипак йўли чорраҳасида жойлашган Ўзбекистон ва Покистон халқларини азалдан умумий тарих, ўхшаш тил ва бой маънавий мерос чамбарчас боғлаб туради, - деди Шавкат Мирзиёев.

Икки мамлакат фан, санъат, кино, спорт соҳаларидаги алоқаларни кенгайтириш, ёшларга оид дастурларни амалга ошириш тарафдори.

Ўзбекистонда йил сайин урду тилини ўрганишга қизиқиш ортиб бораётгани таъкидланди. Покистонда ҳам Исломобод замонавий тиллар университети, Панжоб ва Пешовар университетлари каби олий таълим муассасалари негизида ўзбек тили ва адабиёти, Ўзбекистон тарихини ўрганишга катта эъибор қаратилмоқда.

Ташриф давомида салмоқли ҳужжатлар тўпламини, жумладан, Стратегик шерикликни ривожлантириш бўйича келгуси қадамлар тўғрисида қўшма декларацияни имзоладик. Унда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича бўлажак саъй-ҳаракатларимиз белгилаб олинган. Маънавий илдизлардан куч ва илҳом олаётган алоқаларимиз келгусида ҳам халқларимизнинг орзу-интилишларига ва биз тузаётган катта-катта режаларга мос равишда янги марраларга кўтарилади, - деди Ўзбекистон Президенти.

“Дунё” АА