Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон ва Покистон расмий делегацияларининг музокаралари бўлиб ўтди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон ва Покистон расмий делегацияларининг музокаралари бўлиб ўтди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Бош вазири Имрон Хон кеча музокараларни икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом эттирдилар, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, унда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва логистика, туризм, маданият соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

–- Қадимий буюк Ипак йўлида жойлашган Ўзбекистон ва Покистон халқларини азалдан умумий тарих, ўхшаш тил ва бой маънавий мерос боғлаб туради. Биз бугун бу кўҳна анъаналарни қайта тиклаяпмиз. Давлатлараро муносабатларимиз стратегик шериклик даражасига кўтарилганидан мамнунмиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари яқин истиқболда ўзаро савдо ҳажмини 500 миллион доллар, келгусида эса 1 миллиард долларга чиқариш имконияти борлигини таъкидлаб, бу борадаги муҳим йўналишларни кўрсатиб ўтди.

Аввало, саноат соҳаларида кооперация дастурини, савдо айланмаси таркибини кенгайтириш бўйича “йўл харитаси”ни биргаликда ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилди.

Иккинчи муҳим йўналиш – мамлакатларимиз ва минтақаларимиз ўртасида мультимодал транспорт, юк ва ҳаво ташувлари бўйича ҳамкорликни кучайтириш. Яқинда Транзит ва савдо битими кучга кирди, мунтазам юк ташувлари учун асос яратилди.

Президентимиз транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлигини яна бир бор таъкидлади.

–- “Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўли бизнинг умумий келажагимиздир. Бу йўл битса, Покистонни Марказий Осиё билан боғлайдиган, Ўзбекистонни Карачи, Гвадар ва Қосим портларига олиб чиқадиган энг яқин, арзон ва хавфсиз йўлакни яратамиз. Бу темир йўл минтақаларимиз қиёфасини бутунлай ўзгартириб юборади, – дея таъкидлади Ўзбекистон раҳбари.

Музокарада ушбу лойиҳани янада илгари суриш бўйича келишувга эришилди.

Доимий авиақатновларни қайта тиклаш истиқболлари муҳокама қилинди.

Икки мамлакат ҳудудлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ҳам ривожланмоқда. Жумладан, Наманган вилояти ва Панжоб музофоти ишбилармонлари кўплаб лойиҳаларни амалга оширмоқда. Келгусида Сурхондарё вилояти билан Хайбер-Пахтунхва провинцияси ва бошқа ҳудудларда ҳам ана шундай самарали ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.

Зиёрат туризми – яна бир муҳим йўналиш. Покистонда нақшбандия тариқатининг миллионлаб вакиллари, улуғ алломаларимизнинг ихлосмандлари бор. Қадимий обида ва зиёратгоҳлар, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бобурийлар мероси икки халқ учун ҳам қадрли.

Президентимиз зиёратларни тизимли ташкил этиш мақсадида қўшма гуруҳ тузиш, икки мамлакат Туризм вазирликларининг ваколатхоналарини очишни таклиф қилди.

Учрашувда илм-фан, экология, олий таълим, санъат, кино, спорт соҳаларидаги алоқаларга ҳам эътибор қаратилди.

Ҳукуматлараро комиссия ҳамраислари, вазирлар эришилган келишув ва келгусидаги режалар ҳақида ахборот берди. Шавкат Мирзиёев ва Имрон Хон уларнинг таклифларини қўллаб-қувватлаб, тегишли кўрсатмалар берди.

–- Ўйлайманки, бугунги очиқ ва сермаҳсул мулоқотларимиз, имзоланадиган ҳужжатлар стратегик шериклигимизнинг янги истиқболли йўналишларини очади. Энг асосийси, биз – икки биродар бир-биримизни яхши тушунамиз. Биз қўйган катта марраларга эришиш учун Ҳукуматларимиз доимий мулоқотда бўлишлари зарур, – деди Президентимиз.

Музокаралар мамлакатларимизда ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича катта хоҳиш-ирода ва интилиш борлигини яна бир бор тасдиқлади.

“Дунё” АА