Ўзбекистон ва Покистон ташқи ишлар вазирлари телефон орқали икки томонлама ва минтақавий масалаларни муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Покистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон – Покистон муносабатларининг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Афғонистонни минтақавий иқтисодий жараёнларга жалб қилиш орқали мазкур мамлакатда тинчлик ва барқарорликка эришиш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштиришнинг муҳимлиги қайд этилди.
Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги транспорт йўлакларини ривожлантириш ҳамда ўзаро савдо ҳажмини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари халқаро ташкилотлар доирасидаги кўп томонлама ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқди.
Томонлар умумий кун тартибидаги бошқа масалалар бўйича ҳам фикр алмашди.
/«Дунё» АА/.