Ўзбекистон ва Покистон транспорт соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Сардор Умурзоқов ҳукуматимиз делегациясининг Покистонга ташрифи доирасида ушбу мамлакат денгиз ишлари бўйича федерал вазири Али Ҳайдар Заидий билан музокара ўтказди.
Суҳбат чоғида икки давлат ҳудуди орқали юк ташишни жадаллаштириш бўйича умумий чоралар кўриш ва транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган қўшма лойиҳалар амалга оширишни назарда тутиб, транспорт ва логистика ҳамкорлигини кенгайтириш бўйича шериклик масаласи муҳокама қилинди. Томонлар Ўзбекистон ва Покистон товарларининг ҳар икки мамлакат бозорига эркин кириши таъминланиши ўзаро савдо айланмаси кўрсаткичлари сезиларли даражада ўсишига хизмат қилиши тўғрисида ягона фикрга келдилар.
photo_2020-09-11_13-08-55.jpg
Айни йўналишда Покистон томони Ўзбекистон "Гвадар", "Карачи" ва "Қосим" портларининг ривожланган инфратузилмасидан фойдаланиши учун мақбул шарт-шароитларни биргаликда яратишда маслаҳат ва техник ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди. Бунинг учун яқин келажакда Покистонга транспорт соҳасида фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ ўзбекистонлик экспертлар юборилади.
Музокаралар якунида муҳокама этилган йўналишлар бўйича амалий ҳамкорлик механизмини ишлаб чиқиш ва келишиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Покистон Ислом Республикаси Денгиз ишлари бўйича федерал вазирлиги ва Покистон Миллий логистика корпорацияси (PNSC) раҳбарлари даражасида ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида келишувга эришилди.
ЎзА