Ўзбекистон ва Россия Бош вазирлари даражасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича қўшма комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

22 июнь куни Москвада Ўзбекистон ва Россия Бош вазирлари даражасидаги қўшма комиссиянинг иккинчи йиғилишини ўтказиш режалаштирилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
МДҲ Ижроия қўмитаси маълумотига кўра, учрашувнинг асосий мавзуси бўлажак Ўзбекистон-Россия олий даражадаги музокараларига тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланади.
Икки мамлакат ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг биринчи йиғилиши 2019 йил май ойида Урганч шаҳрида ташкил этилган. Иккинчи учрашув ўтган йили ўтказилиши керак эди, аммо COVID-19 пандемияси сабабли йиғилиш санаси ўзгартирилган эди.
«Дунё» АА