Ўзбекистон ва Россия етакчилари амалий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путин бугун бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда мамлакатларимиз ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Россия Президентининг ўтган йил май ойидаги Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш натижалари кўриб чиқилди.
Ўзаро товар айирбошлаш суръатини сақлаб қолиш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш, ҳудудлар ва бизнес даражасидаги фаол мулоқотларни давом эттиришга қаратилган мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни қабул қилиш муҳим экани таъкидланди.
Шу маънода, Тошкент шаҳрида бешинчи "Иннопром. Марказий Осиё" халқаро саноат кўргазмаси доирасида бўлиб ўтган ишбилармонлик тадбирларининг самарали натижалари юксак баҳоланди.
Гуманитар ҳамкорлик, энг аввало, маданият, санъат, фан ва таълим, спорт ва туризм соҳаларида кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.
Ўзбекистон ва Россия етакчилари халқаро кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиб, бўлажак учрашувлар режасини муҳокама қилдилар.