Ўзбекистон ва Россия парламент дипломатияси фаол давом эттирилади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилаётган БРИКСнинг X парламент форуми майдонида Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Сенат матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашувда парламентлараро алоқаларни ривожлантириш истиқболлари ва минтақавий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Суҳбат аввалида икки давлат раҳбарларининг муносабатлари ўзига хос – дўстона, ўзаро ишончга асослангани, мамлакатлар ўртасидаги алоқалар ҳар томонлама стратегик шериклик характерига эга экани алоҳида қайд этилди.
Мулоқот чоғида иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни амалий мазмун билан бойитиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Ўзбекистон ва Россия ўртасида эришилган келишувларни ва савдо-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш, икки мамлакат ҳудудлари ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйишга кўмаклашиш учун парламент дипломатияси механизмларидан фаол фойдаланиш зарурлигига урғу берилди.
Томонлар халқаро парламентлараро ташкилотлар, хусусан, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси ва Парламентлараро иттифоқ доирасидаги ҳамкорликни фаол давом эттириш юзасидан якдил фикр билдирдилар.