Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Президенти Владимир Путин билан бугун бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотида икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, суҳбат аввалида Россия етакчиси Ўзбекистон Президентини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, Ўзбекистоннинг барқарор тараққиёти ва равнақи йўлидаги фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Давлат раҳбарлари ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш, товар айирбошлаш суръатини таъминлаш ва саноат кооперацияси бўйича муҳим лойиҳаларни илгари суриш масалаларини муҳокама қилдилар.
Ҳудудлараро даражадаги мулоқот ва алмашинувларни самарали давом эттириш муҳимлиги ҳам қайд этилди.
Минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
«Дунё» АА