Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқотда савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бугун Россия Президенти Владимир Путин билан ўтказган телефон орқали мулоқотида товар айирбошлаш суръатларини таъминлаш ва қўшма кооперация лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган биринчи галдаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, икки мамлакат ишбилармонлари ва ҳудудлари даражасидаги амалий ҳамкорликни илгари суришда апрель ойининг охирида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган «Иннопром» халқаро саноат кўргазмаси имкониятларидан самарали фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Маданий-гуманитар алмашинув дастури дорасидаги ҳамкорлик сермаҳсул бўлаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.