Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари Москвада ахборот ва биологик хавфсизлик соҳасида қатор икки томонлама ҳужжатлар, шунингдек, вазирликлар ўртасида 2022-2023-йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзолади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов кеча Москва шаҳрида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари олий даражадаги Россияга кутилаётган ташрифга томонларнинг тайёрлиги юқори даражада эканини мамнуният билан қайд этдилар ҳамда давлатлараро муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.
Икки мамлакатнинг халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида яқин алоқаларни давом эттириш ва ўзаро қўллаб-қувватлашга тайёрлиги билдирилди.
Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида Вазирлар ахборот ва биологик хавфсизлик соҳасида қатор икки томонлама ҳужжатлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида 2022-2023-йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзолади.
/«Дунё» АА/.