Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва логистика ҳамкорлигининг кенг кўламли масалалари муҳокама қилинди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва логистика ҳамкорлигининг кенг кўламли масалалари муҳокама қилинди

Кеча Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Тошкент шаҳрида Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Алексей Оверчук билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, учрашув чоғида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва логистика ҳамкорлигининг кенг кўламли масалалари муҳокама қилинди.

Инвестициявий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳақида сўз юритиб, томонлар ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эъттибор қаратдилар. Ҳудудлараро ҳамкорликнинг II Форумига тайёргарлик кўриш доирасида мустаҳкам инвестициявий ва савдо битимларини ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистон ва Россия Федерациясининг турли ҳудудлари маъмуриятлари раҳбарларининг 42 та ўзаро ташрифи ташкил этилиши маълум қилинди.

Маълумот учун: 2018 йилда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликнинг биринчи форуми якунлари бўйича 2,7 миллиард доллар миқдорида келишувларга эришилди, шундан инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга доир келишувлар умумий суммаси 1,5 миллиард долларни, савдо битимлари бўйича эса – 1,2 миллиард долларни ташкил этди.

Томонлар икки мамлакат ишлаб чиқарувчилари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш долзарблигини қайд этдилар. Шу нуқтаи назардан Москвада “Made in Uzbekistan” Россия Федерациясида ўзбек маҳсулотларининг олдин ўтказилган кўргазмаларидан ҳам йирик бўлган саноат кўргазмасини ташкил этишга тайёргарликнинг бориши кўриб чиқилди.

Қўшма Лойиҳа офиси фаолиятининг жорий натижалари бўйича масъул раҳбарларнинг ҳисоботи тингланди. Иқтисодий ҳамкорлик дастурига киритилган ва умумий қиймати 5,8 миллиард долларни ташкил этувчи инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича биргаликда саъй-ҳаракатларни жадаллаштириш юзасидан келишувга эришилди.

Томонлар, шунингдек, 2020 йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия (ҲК)нинг йиғилишида эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этилишининг амалдаги ҳолатини кўриб чиқдилар ва ҲКнинг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди.

Учрашув якунида логистика йўлакларини ривожлантириш соҳасидаги Ўзаро англашув меморандумини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” имзоланди. Ҳужжатда зарур инфратузилмани яратиш ва тегишли логистика хизматини ташкил этиш бўйича биринчи даражали чора-тадбирлар белгиланган.

Ҳужжатда божхона, санитария ва фитосанитария тартиб-таомилларини такомиллаштириш, икки мамлакат ўртасида товарларни ўтказиш тартибини соддалаштириш, давлат органлари ўртасида рақамлаштириш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича икки томонлама ҳамкорлик қилишнинг шакллари белгиланган. Унда, шунингдек, инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, агро-логистика ва улгуржи тақсимот марказларини ташкил этиш бўйича аниқ амалий чора-тадбирлар қайд этилган. Шундай чора-тадбирлардан бири “Агроэкспресс” мунтазам маршрут поездини “яшил йўлак” тамойили асосида ташкил этиш бўлиб, у Ўзбекистондан Россия Федерациясига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кўпи билан беш кунда етказиб беришни таъминлайди.

Учрашув якунида томонлар муносабатларнинг муҳокама қилинган йўналишлари доирасида амалий ҳамкорлик қилиш учун навбатдаги тадбирларни белгилаб олдилар ва юзага келаётган масалаларни зудлик билан ҳал қилиш мақсадида барча даражалардаги яқин алоқаларни сақлаб қолишга келишиб олди.

«Дунё» АА