Ўзбекистон ва Россия ўзаро савдо ҳажмини 30 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Чеченистон Республикасига ташрифи доирасида инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Грозний шаҳрида бўлиб ўтган 1-Кавказ инвестиция форумида иштирок этди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги telegram канали (ИССВ) маълумотига кўра, "Катта Кавказ: денгиздан денгизгача" деб номланган пленар сессиясида маърузачи сифатида сўзга чиққан Лазиз Кудратов икки давлат раҳбарлари томонидан ўзаро савдо ҳажмини 30 миллиард долларга етказиш бўйича қўйилган вазифани бажариш учун Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.
Россия Ўзбекистоннинг асосий савдо-иқтисодий ҳамкорларидан биридир. Охирги 7 йилда Ўзбекистоннинг Россия билан товар айирбошлаш ҳажми 2,5 баробар ўсди ва 2023 йил якунига кўра, қарийб 10 миллиард долларга етди. Асосийси, ўзаро етказиб берилаётган товарлар таркиби юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ҳисобига сифат жиҳатидан ўзгармоқда.
Шунингдек, муносабатларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари қаторида саноат кооперациясини чуқурлаштириш учун янги қўшма саноат зоналарини ташкил этиш, қўшма молиялаштириш воситаларини шакллантириш, туризмни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш ҳам белгиланди.
Бу борада икки давлат президентлари раислигидаги Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг аҳамияти катта. Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида ушбу ҳудудлараро ҳамкорлик платформаси имкониятларини янада ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни кўриш муҳимлиги таъкидланди.
Маърузачи Россия ҳудудлари ва Россия бизнеси вакилларини Ўзбекистонда яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб ўзаро манфаатли янги лойиҳа ва ташаббусларни муваффақиятли амалга оширишга чақирди.