Ўзбекистон ва Саудия Арабистони инвестицион ҳамкорлиги натижалари Саудия матбуоти нигоҳида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Саудия Арабистонининг “Franchising” веб-сайтида “Аcwа Power Ўзбекистондаги инвестицияларини кенгайтирмоқда” сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестиция ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Аcwа Power директорлар кенгаши раиси, Ўзбекистон-Саудия ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси Муҳаммад Абунайан билан виртуал музокаралар ўтказгани, Аcwа Power компаниясининг тўғридан-тўғри инвестициялари асосида барпо этилаётган электростанциялар қурилиш жараёни, яқин истиқболда мамлакатимизга Саудиядан жалб қилинадиган инвестициялар ҳажмини ошириш режалари ҳақида маълумот келтирилган.
Хабарда таъкидланишича, икки томон қўшма лойиҳаларни амалга ошириш жараёни ва муқобил энергия манбаларини ривожлантириш соҳасидаги инвестицион ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилган.
Томонлар Сирдарё вилоятида қиймати 1,2 миллиард доллар ва қуввати 1500 мегаваттга тенг бўлган иссиқлик электростанциясининг қурилишини тезлаштириш имкониятлари ва ушбу соҳадаги ҳамкорлик механизмини кўриб чиқди.
Муҳаммад Абунайан Саудия томони мазкур лойиҳани 2023 охиригача ишга туширишни режалаштираётганини маълум қилган.
Бундан ташқари томонлар Бухоро ва Навоий вилоятларида умумий миқдори 1,3 миллиард долларга ҳамда қуввати 1000 Мвтга тенг бўлган шамол энергетикасига асосланган лойиҳалар бўйича ишларни тезлаштириш мақсадга мувофиқлигини таъкидлаган. Натижада 15,6 миллиард киловатт электр энергияси ишлаб чиқариш, қурилиш давомида 5 мингдан ортиқ, қурилиш ниҳоясига етгач эса, 300 иш ўрни яратиш имконияти юзага келади, дейилади Саудия Арабистони ахборот ресурси тарқатган хабарда.
/«Дунё» АА/.