Ўзбекистон ва Швеция ташқи ишлар вазирлари БМТ, Европа Иттифоқи, ЕХҲТ доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ҳамда томонларнинг халқаро ташаббусларини ўзаро қўллаб-қувватлаш механизмларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Швеция Қироллиги ташқи ишлар вазири Энн Линде билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари турли соҳалардаги Ўзбекистон-Швеция муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилди, халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари бўйича фикр алмашди.
Икки томонлама сиёсий мулоқотнинг фаоллашгани қайд этилди. Шу нуқтаи назардан икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларни мунтазам ташкил этишнинг муҳимлиги таъкидланди.
Томонларнинг парламентлараро муносабатларни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, суд-ҳуқуқ ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаларида алоқаларни йўлга қўйишга тайёрлиги билдирилди.
Вазирлар савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқларини рақамлаштириш, машинасозлик, саноат, энергетика ва фармацевтика соҳаларида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Музокараларда, шунингдек, БМТ, Европа Иттифоқи, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ҳамда томонларнинг халқаро ташаббусларини ўзаро қўллаб-қувватлаш механизмлари муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида ҳамкорлик кун тартибининг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди.
/«Дунё» АА/.