Ўзбекистон ва Швейцария олимлари Ўзбекистонда қор кўчиш хавфини баҳолаш лойиҳасини амалга оширади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Швейцариянинг МДҲ минтақаси-2020 мамлакатлари билан грантлар учун «Call for Seed Funding Grants with countries of the CIS Region 2020» танлови натижалари эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзгидрометрология хизмати маълумотига кўра, якуний муҳокамалардан сўнг Швейцариянинг Қор кўчкиларини тадқиқ қилиш институти (WSL Institute for Snow and Avalanche Research SLF) ва Ўзбекистон Фанлар академияси Астрономия институтининг Ўзгидрометрология хизмати ҳамда Геология ва геофизика институти мутахассисларини жалб қилган ҳолда ишлаб чиққан «Турли вақтдаги радиолокацион сунъий йўлдош маълумотлари ва рақамли моделлаштириш ёрдамида Ўзбекистонда қор кўчкиси хавфини баҳолаш» лойиҳаси маъқулланди. Лойиҳа 2 йилга мўлжалланган.
Мазкур танлов МДҲ минтақаси билан Швейцариянинг илмий-техникавий ҳамкорлик маркази ҳисобланган Женева университети ташаббуси билан ўтказилди.
Танловга Швейцариянинг 16 та муассасаидан 7 та давлат билан ҳамкорликда турли хил илмий йўналишларда жами 31 та лойиҳа тақдим этилди. Танлов шартларига мувофиқ ушбу лойиҳаларнинг фақат учдан бир қисми молиялаштирилади. Лойиҳаларнинг якуний танлови бир нечта илмий мезонларга асосланади.
/«Дунё» АА/.