Ўзбекистон ва Сингапур Транспорт вазирликлари ўртасида Ҳамкорлик битими имзоланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон транспорт вазири И.Маҳкамов Сингапурда ушбу мамлакат транспорт вазири С.Исваран билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА
Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, унда мамлакатларимиз ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, томонлар Сингапур тажрибаси асосида аэропортларни ривожлантириш, жамоат транспортини рақамлаштириш, республикада транспорт - логистика марказларини қуриш, шунингдек, ўзбек мутахассисларини Сингапурда тажрибасини оширишни ташкиллаштириш бўйича келишувларга эришди.
Музокаралар якуни бўйича Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва Сингапур Транспорт вазирлиги ўртасида транспорт соҳасида Битим имзоланди.
Битимга кўра, томонлар қисқа муддатда қўшма ишчи гуруҳини тузиб, ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш белгиланди.
«Дунё» АА