Ўзбекистон ва Словакия ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев Словакия ташқи ва Европа ишлари вазирлигининг давлат котиби Ингрид Броцкова билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар соҳалардаги Ўзбекистон-Словакия муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ҳамда халқаро ва минтақавий тузилмалар доирасидаги муносабатларга доир масалалар муҳокама қилинди.
Товар айланмасини кўпайтириш ва унинг таркибини диверсификация қилишдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор экани қайд этилди. Шу нуқтаи назардан, иқтисодий дипломатияни янада ривожлантириш, Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича идоралараро комиссия фаолиятини фаоллаштириш бўйича фикр алмашилди.
Парламентлараро мулоқотни, Ўзбекистон Олий Мажлиси палаталари ва Словакия Миллий Кенгаши ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, шу жумладан ўзаро ташрифлар ташкил этиш ва қонунчилик фаолияти соҳасида тажриба алмашиш орқали муносабатларни кенгайтиришнинг муҳимлиги таъкидланди.
Илм-фан, таълим ва инновация соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Музокаралар чоғида умумий кун тартибининг бошқа масалалари бўйича ҳам фикр алмашилди.
«Дунё» АА