Ўзбекистон ва Тожикистон Бош вазирлари Хўжандда учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

24 апрель куни Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон Бош вазири Кохир Расулзода бошчилигидаги ҳукумат делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон Бош вазири Матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашув чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ўртасидаги очиқ, ишончли ва конструктив мулоқот икки томонлама муносабатларнинг кўп қиррали стратегик шерикликнинг янги босқичига кўтарилишига, дўстлик муҳитини мустаҳкамлашга ва икки қардош халқ ўртасидаги ўзаро тушунишга ҳисса қўшгани таъкидланди.
Томонлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилда Тожикистонга бўладиган ташрифига тайёргарлик кўриш нуқтаи назаридан икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янада кенгайтиришнинг кенг доирадаги масалаларини муҳокама қилди.
Музокаралар давомида томонлар товар айирбошлашни янада ошириш, саноат кооперациясини мустаҳкамлаш бўйича қўшма чора-тадбирлар, транспорт, алоқа ва сув-энергетика соҳасидаги ўзаро алоқалар, минтақалараро ҳамкорликни янада ривожлантириш учун потенциал имкониятларни кўриб чиқди.
Ўзбекистон ва Тожикистон делегацияларининг учрашуви очиқ, дўстона ва ўзаро ишонч руҳида ўтди.
«Дунё» АА