Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари телефон орқали амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбарининг Матбуот хизмати томонидан маълум қилинишича, етакчилар муқаддас Рамазон ҳайити билан бир-бирини самимий қутлаб, мамлакатларимизнинг биродар халқларига тинчлик-осойишталик, бахт-саодат, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Олий даражадаги музокаралар якунида қабул қилинган битимлар ва эришилган келишувларнинг амалга оширилиши батафсил муҳокама қилинди.
Амалий ҳамкорликни кенгайтириш, шу жумладан ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт соҳалари ва бошқа йўналишларда устувор кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Давлат раҳбарлари ҳудудлар ўртасидаги фаол мулоқотларни ва маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш зарурлигини таъкидладилар.
Ўзаро лойиҳалар ва кўп қиррали ҳамкорлик дастурларини жадаллаштириш учун икки мамлакат ҳукуматлари даражасида мунтазам учрашувлар ўтказиш ва мувофиқлашувни кучайтириш муҳим экани қайд этилди.
Бундан ташқари, минтақавий кун тартибининг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди, бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси кўриб чиқилди.
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти ҳар доимгидек ишонч ва дўстлик руҳида ўтда.
«Дунё» АА