Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари ўз олдига улкан мақсад қўйган
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон ўртасида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар натижалари Жанубий Кореянинг эксперт жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ханьян университети Осиё-Тинч океани тадқиқот маркази директори, Корея Республикаси Шимолий иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўмита аъзоси Ум Гу Хо Ўзбекистон ва Тожикистоннинг яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш истаги юксак эътирофга лойиқ эканини қайд этди. Бунинг тасдиғи ўлароқ олий даражадаги музокаралар якунида имзоланган Қўшма баёнотни айтиш мумкин. Асосий келишувларни ўз ичига олган мазкур ҳужжатда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шерикликни янада ривожлантириш ва чуқурлаштиришга доир узоқ муддатли мақсадлар белгиланган.
Шунингдек, профессор ташрифнинг Ўзбекистон-Тожикистон мулоқотини янада мустаҳкамлаш ва томонларнинг ўзаро манфаатли ва тенг ҳуқуқли ҳамкорликка қаратилган фаол ташқи сиёсатни давом эттиришдаги аҳамиятини алоҳида таъкидлади. Бундан ташқари, ушбу тадбир Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шарофати билан янги суръат олган Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги шериклик ва қардошлик муносабатларини алоҳида урғулайди.
Ўзбекистон Президенти Тожикистоннинг олий давлат мукофоти – «Зарринтож» («Олтин тож») биринчи даражали ордени билан тақдирлангани тасодиф эмас, аксинча, Ўзбекистон раҳбарининг икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссасининг эътирофидир.
Хўжандда ўтказилган учрашувлар ва у ерда эришилган келишувлар Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари ўз олдига улкан мақсад қўйиб, чегара ҳудудлари ўртасидаги яқин ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлигини кўрсатмоқда.
Жанубий кореялик эксперт Ўзбекистон раҳбариятининг Марказий Осиёда хавфсизлик архитектурасини тубдан ўзгартиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади. Шу билан бирга, Ўзбекистон ташаббуси билан Марказий Осиёни хавфсизлик ва барқарор ривожланиш зонасига айлантириш концепцияси ҳар қандай эътирофга лойиқ ва минтақа давлатлари раҳбарлари ўртасида фаоллашаётган борди-келдилар шаклида ўз самарасини бермоқда.
«Дунё» АА