Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари Афғонистон йўналишидаги вазиятнинг ривожланиши ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувини ўтказиш масалаларини муҳокама қилдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон Президенти Матбуот хизматининг маълум қилишича, давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларининг икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни кўриб чиқдилар ҳамда минтақавий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар.
Минтақамизда Афғонистон йўналишидаги аҳволнинг ёмонлашиши ва кескинликнинг кучайиши билан боғлиқ вазиятнинг ривожланишига алоҳида эътибор қаратилди. Яқин идоралараро мувофиқлашувни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.
Шунингдек, Президентлар бўлажак олий даражадаги тадбирларни, шу жумладан, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувини ўтказиш режасини кўриб чиқдилар.
«Дунё» АА