Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда ҳамкорликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Душанбе шаҳрига келгач, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ, иқтисодиёт тармоқларида кооперация лойиҳаларини ва маданий-гуманитар ҳамкорлик дастурини амалга ошириш мақсадида фаол мулоқот ва алмашувларни давом эттириш муҳим эканлиги таъкидланди.
Афғонистонда вужудга келаётган вазият юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашилди.
Давлатимиз раҳбари Тожикистоннинг ШҲТдаги сермаҳсул раислиги даврида эришилган натижаларни юксак баҳолади ва бўлажак саммит тадбирлари муваффақиятли ўтказилишига тилакдошлик изҳор этди.
«Дунё» АА