Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари Самарқанд шаҳрида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммити доирасида Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, суҳбат аввалида Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари жорий йил 31 март куни Хўжанд шаҳрида ўтган олий даражадаги уч томонлама учрашувнинг тарихий натижаларини катта мамнуният билан қайд этдилар.
Чегара масалаларининг тўлиқ тартибга солиниши минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришда янги саҳифа очиши таъкидланди.
Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шу ойда бўлиб ўтадиган Ҳукуматлараро комиссия йиғилишида товар айирбошлашни кўпайтириш ва кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш муҳимлиги қайд этилди.
Етакчилар минтақавий кун тартибидаги масалаларни, шунингдек, икки ва кўп томонлама тадбирларга тайёргарликни муҳокама қилдилар.