Ўзбекистон ва Тожикистон ТИВ раҳбарлари икки давлат етакчилари ўртасида эришилган келишувларни тўлиқ амалга ошириш учун яқин ҳамкорлик қилишга тайёрликни тасдиқлади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Эртага бўладиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши арафасида бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон-Тожикистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари ўртасида эришилган келишувларни тўлиқ амалга ошириш учун яқин ҳамкорлик қилишга тайёрлиги тасдиқланди.
Олий ва юқори даражадаги режалаштирилган тадбирлар жадвали ва уларнинг турли жиҳатлари кўриб чиқилди.
Савдо-иқтисодий муносабатларни кенгайтириш, транспорт соҳасидаги ҳамкорлик ва ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида халқаро институтлар доирасидаги ҳамкорлик, шунингдек, минтақавий сиёсатнинг айрим масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистоннинг ИҲТдаги раислиги тузилма фаолиятига янги суръат бағишлаб, Ташкилот маконида ўзаро манфаатли шерикликни барча йўналишларда жадаллаштиришга хизмат қилгани қайд этилди.
«Дунё» АА