Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон ва ТТДҲК самарали ва кўп қиррали ҳамкорликка интилмоқда

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон ва ТТДҲК самарали ва кўп қиррали ҳамкорликка интилмоқда

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов 25 июнь куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши бош котиби Бағдод Амреев билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) манбасига кўра, томонлар икки тарафлама ҳамкорликнинг асосий йўналишлари юзасидан фикр алмашдилар ва устувор йўналишлар бўйича муносабатларни янада кучайтириш борасидаги қадамларни муҳокама қилдилар.

ТТДҲК Котибиятининг Ўзбекистон ташаббусларининг амалий ижросини таъминлашда салмоқли ҳиссаси ва муштарак манфаатли вазифаларни ҳал этишдаги конструктив ёндашуви алоҳида таъкидланди.

ТТДҲК фаолиятини янада мустаҳкамлаш мақсадида амалий ҳамкорлик тўғрисида келишувга эришилди. Жумладан, Ўзбекистон томони «Турк дунёси истиқболларининг кўриниши – 2040» ва «Туркистон Кенгашининг 2020-2025 йилларга мўлжалланган стратегияси» каби бир қатор концептуал ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва мувофиқлаштиришда фаол иштирок этади.

Томонлар Қўқон шаҳрида Туркий Кенгаш мамлакатларининг туризм масалалари вазирларининг учрашуви муваффақиятли ўтказилганлигини қайд этдилар. Учрашув натижаларидан бири Ўзбекистоннинг «Замонавий Ипак йўли» дастурига қўшилгани бўлди.

Маълумот учун: «Замонавий Ипак Йўли» лойиҳаси 2018 йилда Туркий кенгашга аъзо мамлакатлар туризм масалалари вазирларининг Остонадаги йиғилишида ташкил топган. Лойиҳанинг асосий мақсади барча ТТДҲК мамлакатларини қамраб оладиган қўшма туристик хизматларини ривожлантириш ва илгари суришга мўлжалланган платформа яратишдир.

ТТДҲК билан инвестициявий, савдо-иқтисодий соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди. Шу нуқтаи назардан вазифаларига ТТДҲКга аъзо мамлакатлардаги лойиҳаларни молиялаштириш кирадиган Қўшма инвестиция ва интеграция жамғармасини ташкил этиш бўйича биргаликда иш олиб боришнинг имкониятлари кўриб чиқилди.

Шунингдек, томонлар ТТДҲК мамлакатлари ҳудудларидан ўтувчи транспорт йўлакларидан самарали фойдаланиш ва транспорт-логистика соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишни назарда тутган ҳолда транспорт ва транзит соҳасидаги ҳамкорлик қилиш йўлларини кўриб чиқдилар.

Жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган Ёшлар ва спорт ишлари масалалари вазирлари, Қишлоқ хўжалиги вазирларининг йиғилиши, Ёш тадбиркорлар форуми ва Туркий Агрофорум каби қатор икки томонлама тадбирларга тайёргарлик кўришда кейинги қадамлар белгиланди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар эришилган келишувлар ва илгари сурилаётган ташаббусларни амалга ошириш бўйича навбатдаги тадбирларни режалаштириб олдилар, шунингдек, Ўзбекистон ва ТТДҲК ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирдилар.

Маълумот учун: ТТДҲК бир қатор туркий мамлакатларни бирлаштирувчи халқаро ташкилотдир. Ташкилот 2009 йил 3 октябрда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия ўртасида имзоланган Нахичеван битими асосида ташкил этилган. Ташкилотнинг Бош котибияти Истанбул шаҳри (Туркия)да жойлашган. Ўзбекистон ТТДҲКга 2019 йил 14 сентябрда аъзо бўлди.

/«Дунё» АА/.