Ўзбекистон ва Туркия етакчилари кўп қиррали ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик ҳамда икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги самарали алоқалар изчил ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Саноат кооперацияси бўйича, шу жумладан энергетика, тоғ-кон, озиқ-овқат, тўқимачилик ва бошқа тармоқларда янги лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.
Бўлажак қўшма тадбирлар режаси, хусусан, олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.
Минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
«Дунё» АА