Ўзбекистон ва Туркия етакчилари телефон орқали мулоқот чоғида стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан бгун бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотида икки мамлакат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Туркия раҳбари Ўзбекистон етакчисини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, халқимизга тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Президентлар олий даражадаги келишувлар ижросининг боришини кўриб чиқдилар. Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишига пухта тайёргарлик кўриш муҳимлигига эътибор қаратдилар.
Иқтисодиётнинг турли тармоқларида икки мамлакат етакчи компания ва корхоналарининг саноат кооперацияси бўйича истиқболли лойиҳаларнинг янги портфелини биргаликда ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди.
Минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
«Дунё» АА