Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари Самарқандда учрашув ўтказдилар

Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон ва Туркия Президентлари Самарқандда учрашув ўтказдилар

Бугун ШҲТнинг Самарқанд саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбарининг Матбуот хизмати маълумотга кўра, Реджеп Таййип Эрдоған Ўзбекистон раҳбарини ШҲТ саммити муваффақиятли ўтказилгани билан табриклаб, фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш таклифи учун миннатдорлик билдирди.

Учрашувда етакчилар ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ишончга асосланган кўп қиррали Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлигини фаоллаштириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Ўзаро муносабатлар ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилгани асносида сиёсий-дипломатик, парламентлараро, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни янада чуқурлаштириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Томонлар жорий йил 29-30 март кунлари Тошкентда олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида ўзаро мулоқотлар салмоқли даражада фаоллашганини мамнуният билан қайд этдилар.

Икки мамлакат ўртасидаги савдо кўрсаткичларида сезиларли ўсиш кузатилмоқда. Хусусан, ўтган йилда товар айирбошлаш 60 фоиздан ошди.

Қўшма корхоналар сони 2 мингдан ортди. Биргина жорий йилнинг ўтган даврида ярим миллиард АҚШ долларига яқин инвестициялар ўзлаштирилди.

Туркия компаниялари Ўзбекистондаги давлат корхоналарини хусусийлаштириш жараёнида иштирок этишга катта қизиқиш билдирмоқда.

Қишлоқ хўжалиги, транспорт, электротехника, тўқимачилик ва чарм саноати, инновациялар, юксак технологиялар, туризм ва маданият соҳаларида янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.

Истиқболли йўналиш сифатида энергетика тармоғи алоҳида қайд этилди. Кейинги йилларда томонлар қарийб 1 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Учрашувда бўлажак тадбирлар, шу жумладан Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг режаси кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Туркия Президентларининг учрашуви ҳар доимгидек самимий, очиқ ва дўстона руҳда ўтди.

“Дунё” АА