Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон ва Туркия рахбарларининг телефон оркали мулокоти

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон ва Туркия рахбарларининг телефон оркали мулокоти

Бугун, 22 апрель куни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари муборак Рамазон ойи бошланиши муносабати билан самимий қутловлар алмашиб, бир-бирлари ва биродар халқларимизга сиҳат-саломатлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.

Ўзбекистон Президенти ҳамкасби ва дўст Туркия халқини ушбу мамлакатда кенг нишонланадиган давлат байрами – Миллий суверенитет ва болалар куни билан ҳам табриклади.

Мулоқотда Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған янги глобал хатар – коронавирус инфекциясининг шиддатли тарқалишига қарши курашишда яқиндан ҳамкорлик қилиш масалаларига алоҳида тўхталдилар.

Хусусан, томонлар мамлакатларимизда пандемияга қарши кураш, шунингдек, ушбу хавфли касаллик оқибатларининг амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий янгиланишларга ва инқирозга қарши қабул қилинаётган чоралар самарадорлигига салбий таъсирини олдини олиш борасида кўрилаётган қатъий чора-тадбирларни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.

Давлат раҳбарлари 10 апрель куни коронавирусга қарши курашишда ҳамкорликни кучайтириш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш масалаларига бағишлаб видеоанжуман тарзида ўтказилган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши навбатдан ташқари саммитининг самарали натижаларини юксак баҳоладилар.

Жумладан, эришилган келишувларга мувофиқ, амалий тажриба алмашиш ва юзага келаётган масалаларни тезкор ҳал қилиш учун ўзаро мувофиқлашган тарзда ишлаш мақсадида яқин кунларда Туркий кенгаш мамлакатлари соғлиқни сақлаш ва транспорт вазирликлари раҳбарларининг туркум онлайн-учрашувлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари икки томонлама муносабатларни батафсил муҳокама қилдилар. Жорий йил февраль ойида Анқара шаҳрида ўтган Стратегик ҳамкорлик кенгаши биринчи мажлиси якунида қабул қилинган қарорларни ўз вақтида амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Ўзаро савдо ҳажми суръатларини сақлаб қолиш, икки мамлакатнинг етакчи компания ва корхоналари иштирокидаги, биринчи навбатда, инновация, энергетика, транспорт, инфратузилма, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳалардаги устувор инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва жадаллаштириш борасида ҳукуматлар даражасида чоралар кўриш муҳимлигига эътибор қаратилди.

Шу мақсадда Ҳукуматлараро қўшма комиссия ҳамраислари, Ўзбекистон ва Туркия ваколатли вазирлик ва идоралари раҳбарларининг икки томонлама маслаҳатлашувларини мунтазам ўтказиб боришга келишиб олинди.

Суҳбатда минтақавий ҳамкорлик ва халқаро сиёсатга доир қатор долзарб масалалар ҳам кўриб чиқилди.

dunyo.info