Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари учрашишди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлисида иштирок этиш учун Боку шаҳрида бўлиб турибди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига асосланиб.
Унинг доирасида 5 феврал куни келган Aбдулазиз Комилов Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу билан учрашди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон – Туркия кун тартибидаги долзарб, шунингдек, жорий йилги қўшма тадбирларга тайёргарликнинг бориши масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Хабарда айтилишича, ташқи ишлар вазирлари кўп томонлама ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратишган. Томонлар Туркий кенгаш доирасида мулоқотни кенгайтиришга ўзаро қизиқиш борлигини тасдиқлашди.
Учрашувда вазирлар халқаро ва минтақавий муаммоларни ҳам муҳокама қилган.