Ўзбекистон ва Туркия ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот чоғида турли даражадаги бўлажак қўшма тадбирларнинг ташкилий жиҳатларини муҳокама қилдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов ва Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат аввалида Туркия ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидовни юқори масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклаб, унга муваффақиятлар тилади.
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва унинг ривожланиши истиқболларини кўриб чиқдилар.
Турли даража ва шаклларда бўлиб ўтадиган қўшма тадбирларнинг ташкилий жиҳатлари юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Мулоқот чоғида ҳам икки томонлама шаклда, ҳам халқаро тузилмалар доирасида Ўзбекистон - Туркия алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
«Дунё» АА