Ўзбекистон ва Туркия ўзаро савдо алоқаларини мустаҳкамлаш ниятида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов ҳамда Туркия Республикаси савдо вазири ўринбосари Узгур Волкан Агар ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Хусусан, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмининг ўсишидаги ижобий тенденция юзасидан фикр алмашилди. Томонлар ўзаро товар айирбошлаш доирасини кенгайтириш ва ҳажмини ошириш, имтиёзли савдо битимини ратификация қилиш жараёнини фаоллаштириш орқали комплекс чора-тадбирларни кўришга, савдо соҳасидаги тўсиқларни бартараф этиш, савдо операцияларини амалга оширишда божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва бу соҳада рақамли ечимларни жорий этишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Қайд этилганидек, 2022-йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши кутилаётган Туркий давлатлар ташкилоти саммити ҳамда яқин ойларда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган Қўшма божхона кенгашининг 3-йиғилиши доирасида ўзаро савдони ривожлантириш бўйича қатор қўшимча, икки томонлама ва кўп томонлама чора-тадбирлар келишилиши мумкин.
Икки давлат ўртасида транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, йўналишларни диверсификация қилиш, тўғридан-тўғри ва транзит юк ташиш ҳажмини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди. Томонлар транспорт-логистика соҳасида ижобий динамикани сақлаб қолиш ва кучайтириш мақсадида ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олдилар.
Учрашув якунлари бўйича муҳокама қилинган лойиҳа ва ташаббусларни рўёбга чиқариш мақсадида ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишилди.
Манба: mift.uz