Ўзбекистон ва Туркманистон 2025-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзолади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ва Туркманистон Ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги учрашувида давлатларимиз ўртасидаги муносабатни мустаҳкамлашга қаратилган икки муҳим ҳужжат имзоланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Мамлакатимиз ташқи сиёсат идораси раҳбари Бахтиёр Саидов ва Туркманистон Вазирлар кенгаши раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов иштирокида кечган музокара якунида 2025-2026 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури, шунингдек шартномавий-ҳуқуқий базани инвентаризация қилиш ва такомиллаштиришга оид ҳужжат тасдиқланди.
Мулоқот давомида халқаро ташкилотлар доирасида бир-бирининг номзодини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги вербал нота ҳам алмашилди.
Бу саъй-ҳаракатлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга бўлган умумий интилишни ифодалайди.