Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари телефон орқали мулоқот чоғида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини кўриб чиқдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Cуҳбат аввалида давлат раҳбарлари яқинлашиб келаётган баҳор айёми – Наврўз муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва муваффақиятлар, биродар Ўзбекистон ва Туркманистон халқларига тинчлик-осойишталик ва равнақ тиладилар.
Дўстлик, ишонч, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик тамойилларига асосланган кўп қиррали Ўзбекистон-Туркманистон муносабатлари жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.
2024 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард доллардан ошди. Саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида ўзаро манфаатли ҳамкорлик ривожланмоқда ва кооперация чуқурлашмоқда. Биргаликда "Шовот – Тошовуз" чегараолди савдо зонаси ташкил этилмоқда, фаол ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинув дастури доирасида тадбирлар ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари минтақавий шериклик, муҳим форум ва анжуманларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш масалаларига алоҳида тўхталдилар.
Самарқанд шаҳрида "Марказий Осиё плюс" форматида ўтказиладиган саммитлар ҳамда Тошкент шаҳрида минтақа давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви кун тартиби юзасидан батафсил фикр алмашилди.
Давлатимиз раҳбари жорий йил декабрь ойида Ашхобод шаҳрида Туркманистон ташаббуси билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган Халқаро тинчлик ва ишонч йили доирасида ўтказиладиган форум ва бошқа халқаро тадбирлар муҳим аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлади.