Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари икки томонлама ҳамкорлик ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари бўйича фикр алмашдилар

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари икки томонлама ҳамкорлик ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари бўйича фикр алмашдилар

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги долзарб масалаларни батафсил кўриб чиқдилар. Халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва қардошлик ришталари, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган фаол мулоқотни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Коронавируснинг глобал миқёсда тарқалиши оқибатларини самарали енгиб ўтиш мақсадида амалий ҳамкорлик бўйича, энг аввало, савдо, саноат кооперацияси, энергетика, транзит, қишлоқ хўжалиги ва бошқа муҳим тармоқлардаги лойиҳаларни илгари суриш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Шу маънода икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан ўтган ойда ўтказилган сиёсий маслаҳатлашувларнинг самарали натижалари ижобий баҳоланди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари 2019 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида қабул қилинган қарорлар ва эришилган келишувлар ижросининг боришини муҳокама қилдилар.

Тизимли ва барқарор тус олаётган ушбу муҳим формат доирасида сермаҳсул мулоқот олиб борилаётгани мамнуният билан таъкидланди.

Кўп томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида хавфсизлик, иқтисодиёт, инновациялар, транспорт, фан, таълим ва маданият соҳалари кўрсатиб ўтилди.

Давлат раҳбарлари Қирғиз Республикасидаги воқеалар ривожига алоҳида тўхталдилар. Ушбу мамлакатдаги вазият Қирғизистон Конституциясига мувофиқ ҳолда тез фурсатда барқарорлашиши зарурлиги қайд этилди.

Бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.

Суҳбат ҳар доимгидек самимий, конструктив ва дўстона руҳда ўтди.

/«Дунё»АА/.