Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини кўриб чиқдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитининг фахрий меҳмони сифатида Самарқандда бўлиб турган Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари Матбуот хизмати маълумотига кўра, Туркманистон Президенти биродар Ўзбекистонда унга кўрсатилган самимий меҳмондўстлик учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди. Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг саломини етказди.
Олий мартабали меҳмон Самарқандда Ўзбекистон Президенти раҳбарлигида амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларини алоҳида қайд этди.
Президентлар Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги анъанавий яқин дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари кейинги йилларда сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани ва аниқ амалий мазмун билан бойиганини мамнуният билан таъкидладилар.
Товар айирбошлаш ҳажми барқарор ошиб бораётгани ва йил бошидан 10 фоизга ортгани кўрсатиб ўтилди. Логистика, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида қўшма кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Ҳудудлар ҳамкорлиги ва маданий-гуманитар алмашинув кенгайиб бормоқда.
“Дунё” АА