Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини кўриб чиқдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, суҳбат аввалида Туркманистон Президенти Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари ҳамда олий даражадаги келишувлар ижроси батафсил кўриб чиқилди.
Томонлар Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва чуқурлашган стратегик шериклик изчил ривожланиб, мустаҳкамланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар.
Савдо, саноат, энергетика, сув хўжалиги, транспорт ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорлик кенгаймоқда.
Ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алоқалар фаол. Жорий йил октябрь ойида Туркманистон ва Ўзбекистон маданият кунлари муваффақиятли ўтказилди.
Икки мамлакат Президентлари минтақавий кун тартиби ва кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқдилар.